Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фахрий ҳунармандларнинг кўргазма-савдоси ташкил этилди
14:39 / 2025-03-17

Пойтахтимиздаги “Наврўз” истироҳат боғида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва “Ҳунарманд” уюшмаси ташаббуси билан “Республика фахрий ҳунармандлари“ кўргазма-савдоси бўлиб ўтди.

Кўргазмада кулол Абдулло Нарзуллаев, каштадўз Гулнора Одилова, заргар Фасхиддин Дадамуҳаммедов, хаттот Салимжон Бадалбоев, қўлда гилам тўқувчи Розия Жуманазарова, миллий қўғирчоқ устаси Мансур Курязов каби 20 нафардан ортиқ фахрий ҳунарманд ўз маҳсулотлари билан иштирок этди.

Миллий ҳунармандчилигимизни кенг намойиш қилиш, унинг ноёб намуналарини тарғиб этиш, ушбу йўналишда ўз мактабини яратган фахрий ҳунармандлар тажрибасини оммалаштириш, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган анъаналар ва ҳунармандчилик мактабларини сақлаш ва қайта тиклаш мақсадида ташкил этилган кўргазма-савдода 100 хилдан ортиқ ҳунармандчилик маҳсулотлари намойиш этилди.

Кўргазмада хорижлик меҳмонлар ҳам иштирок этди.

Гулноза Бобоева, ЎзА