Фахрий фотожурналист Қадамбой Отаев 80 ёшда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Шу муносабат билан пойтахтимиздаги “Орзу” тантаналар саройида бўлиб ўтган юбилей тадбирида фотожурналистнинг яқинлари, ҳамкасблари ва шогирдлари иштирок этиб, ижодкорни улуғ ёш билан муборакбод этдилар.
Асли Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманида таваллуд топган Қадамбой Отаев фотожурналистика соҳасида узоқ йиллар фаолият олиб борди. У Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бўйича фотомухбири лавозимида ҳам ишлаган.
Тадбир доирасида Қ. Отаев ижодидан ташкил топган электрон фотокўргазма йиғилганларга намойиш этилди.
[gallery-12321]
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА