Фахрий дзюдочимиз “Open Masters Games Abu Dhabi 2026” ғолиби
Шу кунларда Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Даби шаҳрида 30 га яқин анъанавий спорт турлари ҳамда 10 дан зиёд араб мамлакатларига тегишли ўйинлар бўйича 30 ёшдан юқори бўлган фахрийлар ўртасида “Open Masters Games Abu Dhabi 2026” ўйинлари ўтказилмоқда.
Спорт мусобақалари дастуридан ўрин олган дзюдо беллашувларида мамлакатимиз вакиллари ҳам иштирок этмоқда.
Кеча -73 кг. вазн тоифасида ташкил этилган баҳсларда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Маъруфхўжа Мўминхўжаев барча рақибларини мағлуб этиб, мусобақа чемпионига айланди.
20 минг нафардан зиёд фахрий спортчилар ва ҳаваскорлар иштирок этаётган мазкур ўйинлар 14 февралга қадар давом этади.
Т.Рўзиев, ЎзА