Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фавқулодда вазиятларни олдини олиш бўйича чора-тадбирлар кучайтирилади
19:09 / 2023-05-01

Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга кўра фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими тўғрисидаги Низом  ва ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича функциялари тасдиқланди. 

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар уч ой муддатда ўз фаолияти хусусиятлари ҳамда аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича юкланган функциялардан келиб чиқиб, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимининг тегишли функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари тўғрисидаги низомларни мазкур қарор талаблари асосида ишлаб чиқади.

 

ЎзА