Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Фавқулодда вазият”ларга пресс-тур уюштирилди
22:18 / 2023-12-02

Жиззах вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган пресс-турда марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқ вакиллари ва блогерлар иштирок этди.

Республикамизнинг барча ҳудудларидаги каби Жиззах вилоятида ҳам қиш мавсумини кўнгилдагидек ўтказиш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу сабаб ҳар бир фуқаро фавқулодда вазиятлар юзага келганида нима қилишни ва қандай ҳаракатланишни билиши шарт.  

Пресс-тур иштирокчилари томонидан берилган турли саволларга Фавқулодда вазиятлар бошқармаси мутасаддилари томонидан батафсил жавоблар берилди ва фавқулодда ҳолатлар содир бўлганда бажарилиши лозим бўлган ишлар амалий жиҳатдан кўрсатиб ўтилди.  

Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи, полковник Равшан Ибрагимов иштирокчиларга Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва унинг қуйи тузилмаларига қаратилаётган эътибор, ёнғин-қутқарув қисмлари биносининг янгидан қурилиш ишлари, замонавий махсус техникалар ва асбоб-анжомлар билан таъминланаётганлиги хусусида сўз юритди. Шунингдек, юзага келиши мумкин бўлган ёнғинлар, ботулизм, ис газидан заҳарланиш каби ҳолатларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш, инсонларнинг ҳаёти ва соғлиги, моддий бойликлари ва мол-мулкини сақлаб қолиш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли профилактик тадбирлар, “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида амалга оширилаётган ишлар  ҳақида атрофлича тўхталди.  

[gallery-14870]

Вилоят ФВБ бўлим бошлиғи, подполковник Фаррух Маткаримов ва бошқалар қутқарувчилар томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапирди. Шунингдек бошқарманинг ёпиқ бассейнида сувда қутқарув гуруҳининг шартли “чўкиш” билан боғлиқ бахтсиз ҳодиса оқибатларини бартараф этишдаги имкониятлари ва махсус асбоб-анжомлардан фойдаланиши амалда намойиш этилди. Ғаввосларнинг хавфсиз ҳаракат қилиши учун кийиладиган кийимлар, алоқа воситалари ва бошқа жиҳозлар тўғрисида сувда қутқарув гуруҳи командири Саҳоб Маҳкамов йиғилганларнинг саволларига батафсил жавоб қайтарди.  

Иштирокчилар сунъий содир этилган “фавқулодда вазият”нинг бевосита гувоҳига айланди. Вазиятни бартараф этишда махсус техникалар, куч ва воситаларни жалб қилган ҳолда “содир бўлган ёнғин”ни бартараф этиш, “жабрланганлар”ни қутқариш ишларини кузатди.  

<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/kmOwHWKMJkM" title="" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари