Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фавқулодда вазиятлар вазири Сурхондарёда
11:09 / 2026-02-04

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида Фавқулодда вазиятлар бўлими тасарруфидаги 17-ёнғин-қутқарув қисми учун барпо этилган янги хизмат биноси фойдаланишга топширилди.

Тадбирда Фавқулодда вазиятлар вазири, генерал-майор Азизбек Икромов иштирок этди.

Тантанали очилиш маросимида туман ҳокимлиги раҳбарияти, сектор масъуллари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари ҳамда соҳа фахрийлари қатнашди. Тадбир давомида янги иншоотнинг аҳамияти, қутқарув хизматини янада ривожлантиришда тутган ўрни алоҳида таъкидланди.

Янги хизмат биноси қутқарувчиларнинг хизмат фаолиятини самарали ташкил этиш учун барча зарур шарт-шароитлар билан таъминланган. Жумладан, бино замонавий ёнғин-қутқарув техника ва асбоб-анжомлари, ўқув машғулотлари ўтказишга мўлжалланган минора, маънавий-маърифий ўқув хоналари, ошхона, ювиниш хоналари ҳамда ётоқхоналар билан жиҳозланган.

[gallery-27465]

Маросим якунида иштирокчилар қутқарувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, хизматни янада сифатли ташкил этиш борасида олиб борилаётган ишларга юқори баҳо бердилар.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА