English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фавқулодда вазиятлар вазири кубоги
13:38 / 2024-10-12

Сирдарёда "Юртнинг кучи бирликда, қадри эса тинчликда" шиори остида оталиққа олинган ёшлар ўртасида Фавқулодда вазиятлар вазири кубоги мусобақаси ўтказилди.

Мусобақа низомига кўра,  иштирокчилар  "Мен қутқарувчиман" эстафетаси,  "Биринчи ёрдам кўрсатиш",  " Дала чодирини тикиш" ҳамда спортнинг бир қанча турлари бўйича ўзларининг ҳар томонлама тезкор ва кучли эканлигини намойиш этишди. 

Мусобақада  вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси  томонидан 26 та маҳалладан оталиққа олинган жами 288 нафар ёш иштирок этиб, вилоят босқичида 80 нафар ёшдан иборат 10 та маҳалла жамоаси қатнашди.

Қизғин ва муросасиз ўтган беллашувда Боёвут туманининг "Ижодкор" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилаётган Сирдарё вилояти фавқулодда  вазиятлар  бошқармаси томонидан оталиққа олинган ёшлар пойтахтда ўтадиган  Фавқулодда  вазиятлар вазири кубоги  республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Ғулом  Примов,

ЎзА мухбири