Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фавқулодда вазиятлар: тўғри қарор ва оқилона ҳаракат муҳим
15:37 / 2021-08-10

Жиззах вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси қошидаги Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ўқув маркази томонидан корхона, муассаса ва ташкилот раҳбарлари ҳамда масъул ходимлари учун малака ошириш, қайта тайёрлаш курслари ташкил этилди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, янги технологияларнинг ишлаб чиқарилиши билан биргаликда инсон саломатлиги учун хавф-хатарларнинг ҳам тури ва кўлами ортиб бормоқда. Мутасаддилар томонидан амалга оширилган таҳлиллар – содир бўлган фавқулодда вазиятларнинг 80 фоизга яқини инсон фаолияти билан боғлиқ эканини кўрсатган. Қурбон бўлганларнинг 40 фоиздан ортиғи табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар шароитига тўғри баҳо бера олмаслиги, айниқса, мазкур шароитда тўғри ҳаракатланиш йўлларини топа олмаслиги натижасида нохуш ҳолатларга дуч келган.

Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, жабрланганлар сонини камайтиришда аҳолининг фавқулодда вазиятлар шароитидаги хавфсизлик маданиятини ошириш, хавфсизлик қоидаларини самарали тарғибот ва ташвиқот қилиш, ўргатиш муҳим экани ўз исботини топди. Бундай ҳолатда, шу соҳадаги малакали ва билимли мутахассисларнинг ўрни беқиёсдир.  

– Шу мақсадда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 сентябрдаги қарори билан “Аҳолининг барча қатламларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлаш тартиби тўғрисида”ги низом талаблари асосида Жиззах вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси қошида Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ўқув маркази томонидан корхона, муассаса ва ташкилот раҳбарлари, масъул ходимлари учун малака ошириш ва қайта тайёрлаш курслари ташкил этилди, – дейди вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ахборот хизмати раҳбари капитан Фаррух Абдурахмонов. – Ушбу ўқув марказини жорий ўқув йили учун тингловчиларни жамлаш режасига асосан, мактабгача таълим, халқ таълими бошқармаларига қарашли муассасалар раҳбарлари, шаҳар ва туман фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат қуйи тизимига кирувчи хизматлар раҳбарлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари раислари ва фуқаро муҳофазаси тузилмалари командирларидан иборат жами 1 минг 231 нафар тингловчининг малакаси оширилди.

Машғулотлар назарий ва амалий босқичларда ташкил этилиб, тингловчиларга фавқулодда вазиятларнинг турлари, корхона, муассаса ва ташкилотларнинг фавқулодда вазиятларга тайёрлиги, ҳар бир фавқулодда вазиятнинг ўзига хос жиҳатлари ҳамда уларни олдини олиш тартиби тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Зарур ҳолларда, марказ ходимлари томонидан “Кўчма ўқув курслари” ташкил этилиб, узоқ ва чекка ҳудудларда жойлашган ташкилот ходимлари ҳам ҳаёт фаолияти хавфсизлиги йўналишида тайёргарликдан ўтказилди.

Ўқув маркази ҳамда кўчма ўқув курслари давомида ташкил этилаётган бу каби тадбирлар – ташкилот раҳбарлари фаолиятида фавқулодда вазиятларнинг олдини олишдаги масъулиятини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

[gallery-3353]

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА