Фавқулодда вазиятлар соҳасида хавфсизликни таъминлаш чоралари кучайтирилади
Фавқулодда вазиятлар вазирлигида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги, ИИВ, Божхона қўмитаси, "Ўзкимёсаноат" АЖ ва бошқа мутасадди ташкилотлар иштирокида соҳадаги тизимли муаммоларни бартараф этиш ҳамда аҳоли хавфсизлигини таъминлашда чора-тадбирларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни сақлаш, ташиш ва йўқ қилиш соҳасидаги муаммолар танқидий муҳокама қилинди. Муаммоларни бартараф этиш, хавфсизлик чораларини кучайтириш, назорат тизимларини рақамлаштириш ва идоралараро ҳамкорликни яхшилаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.


Шунингдек, мавсумни беталафот ўтказиш бўйича ўтказилаётган профилактик тадбирларни янада кучайтиш масалалари кўриб чиқилди.
Мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди ва назорат ишлари кучайтирилди.


Гулноза Бобоева, ЎзА