English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича ўқув-машқлари ўтказилди
18:38 / 2020-11-23

Наманган вилояти Учқўрғон туманида “Бошқарув органлари, Фавқулодда вазиятлар ҳудудий ва қуйи тизимлари куч ва воситаларининг табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳаракатлари” мавзусида Қўмондонлик-штаб ўқув машқи ўтказилди.

Ўқув-машқи давомида туман ҳудудида шартли равишда содир бўлган зилзила натижасида рўй берган фавқулодда ҳолатлар ҳамда ёнғинларни бартараф этишда туман хизматлари Фавқулодда вазиятларда Давлат қўйи тизими (ФВДқТ) куч ва воситаларни ҳамкорликдаги ҳаракатлари амалда синаб кўрилди. Жумладан, “Учқўрғон нефтбаза” корхонасида зилзила оқибатида ёнғин келиб чиққанида ёнғин қутқарув отрядлари томонидан жабрланганларни қутқариш ҳамда содир бўлган ёнғинни бартараф этиш юзасидан тактик-махсус ўқув машқи ўтказилди.

[gallery-135]

Кунинг иккинчи ярмида эса туман ҳудудида жойлашган “Учқўрғондонмаҳсулотлари” АЖда ёнғин содир бўлганида қутқарув тузилмалари томонидан жамият ишчилари ва товар-моддий бойликларни эвакуация қилиш, ёнғинни ўчириш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш мавзусида тактик-махсус ўқув машқи ўтказилди.

Қўмондонлик-штаб ўқув-машқининг иккинчи кунида туман ҳудудидаги наслчилик фермер хўжалигида боқилаётган қорамоллар орасида номаълум касаллик тарқалганлиги, касаллик турини аниқлаш ва уни қандай тартибда йўқ қилиш кераклиги тўғрисида маълумот тақдим этилди.

Сўнг иштирокчилар ҳудуддаги “Textil Finance Namangan” хусусий корхонасига қарашли “Қўғай пахта қабул қилиш маскани”да бўлиб, шартли зилзила оқибатида қулаган бинонинг вайроналари остида қолган 2 нафар ишчини қутқариш ҳамда пахта сақлаш омборларидан бирида содир бўлган ёнғинни бартараф этиш ўқув-машқида қатнашди.

Тадбирнинг учинчи кунида ҳам табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича ўқув-машқлари давом этди.

Шунингдек, тадбир доирасида Учқўрғон туманидаги умумтаълим мактабларида Фуқаро муҳофазаси куни ўтказилди. Ўқувчиларга овқатдан заҳарланиш, ис гази, ёнғинлар ва бошқа турдаги фавқулодда вазиятлардан тўғри ҳимояланиш ва тўғри ҳаракат қилиш мавзуларида амалий ҳамда назарий тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА