Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фавқулодда вазиятлар бўйича тезкор штаб ташкил этилди
20:40 / 2023-01-12

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан вазият барқарор ҳолатга қайтгунича фавқулодда вазиятларга жавоб бериш бўйича тезкор штаб ташкил этилди.

Ҳозирги вақтда ҳудудда кузатилаётган совуқ об-ҳаво билан боғлиқ вазиятда газ тармоқларига босимнинг кучайиши сабабли авария ҳолатлари юзага келмоқда. Шу билан бир қаторда, табиий газ истеъмолига бўлган талабнинг ортиши натижасида газ етишмаслиги кузатилмоқда. Шундай синовли кунларда аҳолини бир маромда газ билан таъминлаш асосий вазифа бўлиб турибди. Барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари ва умумий овқатланиш корхоналарига табиий газ етказиб бериш тўхтатилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизматининг маълум қилишича, барча олий таълим муассасалари ва ўрта махсус таълим ташкилотлари, умумий ўрта таълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотларининг таътил вақти 16 январгача узайтирилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан аҳолининг ҳар кунлик жамоат транспортларига бўлган талабини ҳисобга олган ҳолда ва доимий транспорт хизматини ташкил қилиш мақсадида жамоат транспортларига бензин учун компенсация маблағи тўлаб берилади.

Барча фавқулодда вазиятлар хизматлари куну-тун иш фаолиятини олиб боради.  

Довуд Абибуллаев, ЎзА