Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фавқулодда вазиятлар бўйича ўқув-амалий машғулот ўтказилди
18:56 / 2026-02-06

Халқимизда: “кўза кунда эмас, кунида синади”, деган мақол бежиз айтилмаган. Ҳеч ким қачон хавфли вазиятларга тушиб қолишини билмайди. Аммо шундай ҳолларда нималар қилиш лозимлигини ҳар бир киши билиб қўйгани яхши.

Шу мақсадда Яшнобод тумани 69-сонли умумтаълим мактабида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими инспекторлари томонидан мактаб ишчи-ходимлари ҳамда ўқувчилар иштирокида фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига бағишланган ўқув-амалий машғулот ташкил этилди.

Машғулот давомида зилзила содир бўлганда ҳаракат қилиш тартиби, фавқулодда ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш, овқатдан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, мактаб масъулларига содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлар, ис газидан заҳарланиш ҳамда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши ёки портлаши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш юзасидан тавсиялар етказилди.

Бу орқали аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва фавқулодда вазиятларда инсонларнинг тўғри ҳаракат қилиш кўникмасини шакллантиришга эришмоқ мумкин.

Шербек Исломов, ЎзА