French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фавқулодда вазиятлар бўлимининг янги биноси очилди
11:18 / 2025-02-04

Қашқадарё вилояти Косон туманида Фавқулодда вазиятлар бўлимининг янги биноси тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

Унда Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор А.Қўлдошев, Қашқадарё вилоят ҳокими М.Азимов ва бошқалар иштирок этиб, фавқулодда вазиятлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёнғин-қутқарув гуруҳларининг моддий техника базасининг мустаҳкамланаётгани, ишчи ходимлар учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида таъкидлаб ўтди.  

[gallery-21586]

Тадбир давомида Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор А.Қўлдошев шу ерда хизмат олиб борувчи шахсий таркибга объектнинг рамзий калитини топширар экан барчани самимий табриклади ва келгуси фаолиятига муваффақият тилади.  

Масъуллар янги қурилган бинода муносиб хизмат кўрсатиш учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.  

Тадбир доирасида янги бўлимга замонавий махсус ёнғин-қутқарув автомашинаси ҳам топширилди.  

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА мухбирлари