Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фавқулодда ҳолатларга бағишланган ўқув машқи
15:10 / 2025-08-13

Ангор ва Термиз туманларида “Ангор ва Термиз туманларининг бошқарув органлари фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими ҳудудий қуйи тузилмаларининг табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳаракати” мавзуига бағишланган қўмондонлик-штаб ўқув машқи бошланди.

Маҳаллий ҳокимликлар, ҳудудий фуқаролик муҳофазаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари иштирок этаётган машғулотнинг очилиш маросимида Сурхондарё вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи, подполковник Ш.Шукуров, Ангор тумани ҳокими – фуқаро муҳофазаси бошлиғи Қ.Мардонов ва бошқалар ўқув машқининг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича сўз юритди.

Машғулот Термиз тумани ҳокимлигида вазифалар белгилаб олинган тезкор штаб йиғилиши билан бошланди.

Тадбир доирасида Термиз туманидаги Янги ҳаёт маҳалласида шартли равишда юзага келган техноген ҳолат оқибатларини бартараф этиш бўйича амалий машғулотлар ўтказилди. Шунингдек, маҳалла аҳолисини хавфли ҳудуддан Ангор туманидаги хавфсиз жойга эвакуация қилиш ишлари амалга оширилди. Машғулот чоғида фавқулодда вазиятлар ҳолатларида давлат қуйи тизими хизматлари раҳбарлари тезкор ҳаракат қилиш бўйича қабул қилинган тегишли қарорлар кўриб чиқилди.

[gallery-24733]

Ўқув машқи фавқулодда вазиятлар юзага келганда аҳолини муҳофаза қилиш, эвакуация жараёнларини самарали ташкил этиш, алоқадор хизматларнинг ўзаро ҳамкорликдаги ҳаракатларини синовдан ўтказишга қаратилган.

Ҳамкорликдаги машғулотлар 15 август куни якунланади.  

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири