English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Фатзорб” оздирувчи маҳсулотида кучли таъсир қилувчи модда аниқланди
08:30 / 2023-01-22

Жорий йилнинг 5 январь куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари томонидан Сергели туманида фуқаролар Д.С ва К.Слар 180 дона “Fatzorb” дори воситасини 600 минг сўмга сотаётган вақтида қўлга олинди. Улардан бирининг машинасида яна 72 дона “Fatzorb” борлиги аниқланди ва ашёвий далил сифатида олинди. Бу ҳақда бошқарманинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги юртдошларимизни "Fatzorb" маҳсулоти таркибида кучли таъсир қилувчи сибутрамин моддаси борлиги ҳақида огоҳлантирган эди.  

ЎзА