Фатхуллаев Шохрух Шукрулла ўғлининг тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
«Тебранишнинг тоғ-кон саноати ходимлари организмига таъсирини кенг қамровли таҳлил қилиш ва даволаш-профилактик чора-тадбирларини ишлаб чиқиш» мавзусида
Фатхуллаев Шохрух Шукрулла ўғлининг 14.00.07 – Гигиена, 14.00.13 - Неврология ихтисосликлари бўйича «Тебранишнинг тоғ-кон саноати ходимлари организмига таъсирини кенг қамровли таҳлил қилиш ва даволаш-профилактик чора-тадбирларини ишлаб чиқиш» мавзусидаги тиббиёт фанлари бўйича фaлсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.04/30.12.2019.Тиб.30.03 Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгашнинг 2025 йил 16 январь куни соат 15:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: Тошкент шаҳри, Фаробий кўчаси 2-уй.
Тел.: (+99878) 150-78-14; факс: (+99878) 150-78-14