French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарзандлари келажаги учун алиментчи ота бир йўла 140 миллион сўм тўлаб берди
12:53 / 2020-08-20

Сурхондарё вилояти Денов туманида яшайдиган Ғ.Қурбоновдан суд қарори билан ўтган йил февраль ойида уч нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.


Сурхондарё вилояти Денов туманида яшайдиган Ғ.Қурбоновдан суд қарори билан ўтган йил февраль ойида уч нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Ҳозирги синовли кунларда фарзандлари келажагига бефарқ бўлмаган ота мазкур ишни юритаётган Мажбурий ижро бюросининг Денов туман бўлимига келиб алимент пулларини олдиндан ҳисоблаб беришни сўради. Давлат ижрочиси уч нафар фарзанди учун вояга етгунча бўлган маблағни ҳисоблаб берилгач, у нотариал идораси орқали расмийлаштириб, 140 миллион сўм алимент пулини олдиндан тўлади. 

Бюронинг туман бўлими томонидан юритилган мазкур ижро ҳужжати муддатидан олдин Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг тегишли моддаларига асосан тугатилди.