Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарзандлар она қарамоғига топширилди
11:21 / 2026-02-16

Оила жамиятнинг асосий бўғини бўлиб, шахснинг жисмонан ва маънавий ривожланиши айнан оила муҳитида шаклланади. Сўнгги вақтларда кузатилаётган оилавий ажралишлар фарзандлар тақдири, уларнинг келгусида ота ёки онаси билан қолиши, таъминоти каби долзарб масалаларни кун тартибига олиб чиқмоқда.

Фуқаро Ф.У. турмуш ўртоғи И.У. билан оилавий келишмовчиликлар сабабли алоҳида яшашга мажбур бўлган. Бироқ фарзандларини ўзи билан олиб кетиш имкони бўлмагани боис, Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судига мурожаат қилган. Суд болаларнинг она парвариши ва тарбиясига муҳтожлигини инобатга олиб, даъво талабларини қаноатлантирган.

Суд қарори ижросини таъминлаш мақсадида Мажбурий ижро бюросининг Қизилтепа туман бўлими давлат ижрочиси томонидан белгиланган тартибда ижро ҳаракатлари амалга оширилди.

Ижро ҳаракатларини амалга ошириш жараёнида тарафларга ихтиёрий муддат берилди ва давлат ижрочиси томонидан тегишли тартибда огоҳлантириш ишлари олиб борилди. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида фарзандлар она қарамоғига топширилди.

А. Бўриев, ЎзА мухбири