Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарзандини юрт ҳимояси учун юборган ота-оналарнинг кўзларига ёш қалқиди
18:44 / 2020-01-06

Фарзандини ўстириб, юрт ҳимояси учун юборган ота-оналарнинг дийдор онида кўзларига ёш қалқиди.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 13-декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши талабларини бажариш юқори савияда амалга оширилмоқда. 

Турли тадбир ва учрашувлар, байрам дастурлари ташкил этилмоқда. Шундай тадбирлардан бири Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи бошқарув аппарати катта мажлислар залида Қуролли Кучлар сафига муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун юборилган оддий аскарлар ва уларнинг яқинлари билан биргаликда бўлиб отди. “Менинг акам ҳарбий” шиори остида ўтган тадбирда Тошкент шаҳри ва вилоятидан Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округида хизмат вазифасини ўтаётган ва Қашқадарё вилоятидан Тошкент ҳарбий округида йигитлик бурчини бажараётган аскарларнинг ўз оила аьзолари билан видео намойиш орқали кўришиб, суҳбат қилишлари учун имкон яратилди. Фарзандини ўстириб, юрт ҳимояси учун юборган ота-оналарнинг дийдор онида кўзларига ёш қалқиди. Ука-сингиллар эса ҳарбий либосдаги акаларини кузатиб, қалбларидаги ғурур ва фахр ҳисларини сўзларида баён этишди. 

photo5231340415469333681.jpg

Ватанпарварлик ойлиги доирасида уюштирилган ушбу учрашувга ташриф буюрган ота-оналарга ҳарбийлар томонидан гуллар улашилиб, Ватанпарвар фарзандларни улғайтирганликлари учун миннатдорлик изҳор этилди. Ватан ҳимоячиларининг ука-сингилларига китоблар совға қилинди. Ёшларда ҳарбийлик касбига муҳаббат уйғонгани шубҳасиз. Энди улар ўз тенгдошларига “Менинг акам ҳарбий” дея ғурурланиб сўзлаб беришади.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ матбуот хизмати