Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарзандингизни назоратсиз қолдирманг: 16 ёшли ўсмир автоҳалокатда вафот этди
17:11 / 2022-02-07

Наманганда тегишли ҳужжатларсиз “Lacetti” автомашинаси рулига ўтирган вояга етмаган шахс ўз ўлимига сабабчи бўлди. Вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизматининг ЎзА мухбирига маълум қилишича, 2022 йил 6 февраль куни соат 12:30 ларда Наманган шаҳридаги Бобуршоҳ кўчасидаги собиқ “Атлас” заводи биноси олдида 2005 йилда туғилган шахс тегишли ҳужжатларсиз “Lacetti” автомобилини ҳайдаётиб, бошқарувни йўқотган. Бунинг оқибатида ўспирин йўл четидаги бетон столбага урилган.

Мазкур йўл транспорти сабабли ёш ҳайдовчи оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган. Автомашина ичида бўлган 17 ёшли йўловчи эса “бош мия ёпиқ шикасти” ташхиси билан шифохонага ётқизилган.  

Мазкур ҳолат бўйича Наманган шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 


ЎзА