Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарзандимга китоб совға қиламан
15:30 / 2020-02-04

...Сабина Шўрчи туманидаги 36-умумий ўрта таълим мактабининг энг аълочи ўқувчиларидан. Ўқув даргоҳида бўладиган байрам тадбирлари унинг иштирокисиз ўтмайди. Айниқса, унинг ижросидаги “Тановар”, “Роҳат” рақслари кишига завқ бағишлайди.


...Сабина Шўрчи туманидаги 36-умумий ўрта таълим мактабининг энг аълочи ўқувчиларидан. Ўқув даргоҳида бўладиган байрам тадбирлари унинг иштирокисиз ўтмайди. Айниқса, унинг ижросидаги “Тановар”, “Роҳат” рақслари кишига завқ бағишлайди.

Кўзлари қувончдан порлаб турувчи, шўх-шодон Сабина Абдуллажонова дарсдан бўш вақтларида тумандаги 7-болалар мусиқа ва санъат мактабидаги “Гулнур” рақс ансамблда фаол иштирок этиб, рақснинг сир-синоатларини мукаммал ўзлаштирмоқда.

photo5314474107393387683.jpg

Унинг устозидан ўрганган “Доира” рақси билан Сурхондарё вилоят прокуратураси ташаббуси доирасида вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамкорлигида Шўрчи туманидаги 66-умумий ўрта таълим мактабида “Мактабда беш ташаббус” шиори асосида ташкил этилган фестивалда фахрли биринчи ўринни эгаллади.

Президентимиз ташаббуси билан илгари сурилган беш ташаббус ёшларимизга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологиялардан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларини ўзида мужассамлаштирган беш имкониятдир.

photo5314673801897815305.jpg

Фестивал доирасида “Фарзандимга китоб совға қиламан”, “Мен ҳам келажакда раҳбар бўламан”, “Чемпионлик менинг орзуим” номли лойиҳалар доирасида ўтказилган танловларда ўқувчи ёшлар ўз иқтидор ва салоҳиятларини намоён этишди.

Давлатимиз раҳбарининг ёшлар маънавиятини юксалтиришга қаратилган беш муҳим ташаббуси таълим-тарбия тизимини замонавий талаблар асосида ташкил этишда муҳим аҳамият касб этмоқда, — дейди туман халқ таълими бўлими мудири Зикрали Хуррамов. – “Мактабда беш ташаббус” фестивалида ўқувчиларимиз китобхонлик, компьютер саводхонлиги, спорт бўйича билимларини кўрсатди. Бундай фестиваллар ўқувчи-ёшларимизни янада кўпроқ ўқишга, изланишга ундайди.

photo5314673801897815308.jpg

Фестивал давомида ёшларимиз ўзларининг иқтидор ва салоҳиятларини беш ташаббусда илгари сурилган йўналишларнинг ҳар бирида намоён этаётгани айни ҳақиқатдир. Фестивалда Сурхон воҳасининг миллий қадриятлари, ўқувчи ёшларнинг ўзлари ясаган турли хил кўргазмали воситалари киши ҳайратини оширмай қолмади. Айниқса, билимга чанқоқ, иқтидор ва салоҳиятли ўғил-қизларимизни истеъдодини намоён этиш учун хизмат қилди.

- Кўтаринки рухда ўтган фестивалга мактабимиз ўқувчилари билан эрта тонгдан келиб иштирок этдик, – дейди 53-умумий ўрта таълим мактабининг директори Адолат Сафарова. – Туманимизнинг иқтидорли ёшлари ҳар бир йўналишда билим ва салоҳиятларини намоён этишди. 1-умумий ўрта таълим мактабининг ўқувчиси Ҳасан Эшболтаевнинг “Беш ташаббус” мавзусида чизган сурати менга жуда ёқди. Суратда беш ташаббус доирасида юртимизда, қолаверса, туманимизда амалга оширилаётган ишлар ўз аксини топган.

Дарҳақиқат, ўтказиладиган тадбир ва фестиваллар давомида ўқувчи-ёшлар ўзларининг иқтидорларини намоён этади. Мана шундай тадбирлар қанча кўп бўлса, шунча иқтидор ва истеъдод соҳиблари кашф этилади.

Нигина ШОЕВА,
журналист