ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Чуст туманининг Тинчлик маҳалласида “маҳалла еттилиги”, ҳудуддаги 12-умумтаълим мактаби раҳбарияти, психологи, нуронийлар ва ота-оналар иштирокида “Маҳалла – мактаб – ота-она” тамойили асосида йиғилиш бўлиб ўтди.
Куни кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълими тизимидаги ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар, бугунги кунда вояга етмаганлар ҳамда ўқувчилар ўртасида автотранспорт воситалари билан боғлиқ бўлган йўл транспорт ҳодисалари, ҳужжатсиз автотранспорт бошқариш ҳолатларининг кўпайгани юзасидан тадбирда сўз юритилди.
Сўнг вилоят ҳокимининг мурожаатномаси тингланди ва қисқа метражли “LIKE” фильми намойиш этилди.
[gallery-23484]
Суҳбат жараёнида ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича маҳалла, мактаб ва ота-она ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА