Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарзанд она тарбиясига олиб берилди
14:39 / 2021-04-20

Афсуски, сўнuги вақтларда бўлаётган оилавий ажралишлар фарзандлар тақдири, уларнинг келгусида ота ёки она билан қолиши, таъминоти каби оғриқли масалаларни кун тартибига чиқариб қўймоқда.

Жумаевлар оиласи ҳам яхши орзу-умидлар билан оила қурган, фарзандли бўлган. Шундай улуғ неъматга шукрона келтириш, фарзандларини ҳар жиҳатдан комил инсонлар этиб тарбиялаш ота-онанинг асосий бурчи эди. Бироқ эр-хотиннинг келишмовчиликлари сабаб оила пароканда бўлди. Фарзанд эса сарсон-саргардон, аро йўлда қолди.

Энди унинг тарбияси, саломатлигига ким қайғуради?

– Шундай вазиятда она судга мурожаат қилди, – дейди МИБ Қарши шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари Қодир Каримов. 

– Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро суди 10 ёшли Темурбекни онаси М.Хамраеванинг тарбиясига олиб бериш ҳақида қарор қабул қилди. Ушбу ижро варақаси мажбурий ижро бюроси Қарши шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушгач, дарҳол ижро ҳаракатларига киришилди ва қарздорга суд қарорини ихтиёрий бажариш учун муддат берилди. Аммо қарздор, ўз хоҳиши билан болани бермагач, давлат ижрочилари томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида Темурбек онаси тарбиясига олиб берилди.

 

Ў.Баротов, ЎзА