Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарқи бор: ҳақорат ва туҳмат (+видео)
18:06 / 2023-06-27

Кўпинча ушбу икки ҳуқуқбузарликни фарқламаслик кузатилади. Ҳаттоки оммавий ахборот воситаларида, сарлавҳаларда ҳам улар чалкаштирилганлигини кузатиш мумкин — одамлар қайси гап ҳақорат ёки туҳмат эканлигини белгилашда қийналишади.

Аслида бу икки алоҳида ҳуқуқбузарлик бўлиб, таркиби, жавобгарлиги, ижтимоий хавфи ва бошқа хусусиятлари билан фарқланади.  

Ҳақорат қилиш қандай бўлади?  

Ҳақорат қилиш шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлашдир. Бунда шахс уятсиз равишда қораланади, унга салбий баҳо берилади. Ҳақорат қилиш сўкиниш, камситиш, турли хил қилиқлар қилиш орқали ва бошқа шаклларда ифодаланиб, шахснинг шаъни ва қадр-қимматини ерга уришга қаратилган бўлиши керак.  

Туҳмат нима?  

Била туриб бошқа шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар (ҳақиқатга тўғри келмайдиган, ёлғон маълумотлар) тарқатиш туҳмат ҳисобланади.

Жавобгарлик қандай?  

Туҳмат биринчи марта содир этилганида МЖтКнинг 40-моддасига мувофиқ, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан олтмиш бараваригача (6 млн 600 минг сўмдан 19 млн 800 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.  

Ҳақорат қилиш МЖтКнинг 41-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача (6 млн 600 минг сўмдан 13 млн 200 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 

Агар юқоридаги қилмишлар бир йил ичида қайта такрорланса, жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.  

Нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоқларида ҳақорат ёки туҳмат қилиш маъмурий жавобгарликсиз қилмишни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида тўғридан тўғри жиноий жавобгарликни келтириб чиқади.  

Батафсил:

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/h97BeNh3Hys" title="xaqorat va tuxmat HD" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, А.Содиқов ЎзА