Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Фаровон”нинг янги биноси фойдаланишга топширилди
12:39 / 2021-08-10

Мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллик тўйи арафасида Булоқбоши туманидаги Фаровон маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Тадбирда туман ҳокими, сектор раҳбарлари, вилоят ҳокимининг ўринбосари,  Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Унда мутасаддилар томонидан мамлакатимизда маҳалла тизимига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, маҳалла фуқаролар йиғинлари учун мослаштирилган янги бинолар барпо этилиб, самарали фаолият олиб бориш учун зарур шарт-шароитлар яратилаётганлиги таъкидланди.  

Маҳалла фуқаролар йиғини идораси давлат шерикчилиги асосида тадбиркор Абдуназар Тошматов томонидан барпо этилди. Қурилиш, жиҳозлаш ишлари учун 1,5 миллиард сўм маблағ сарфланди.

– Ҳозирда 3 минг нафардан зиёд аҳоли яшайдиган маҳалламизнинг идораси бундан олтмиш-етмиш йиллар аввал қурилган собиқ жамоа хўжалиги идорасида иш олиб борар эди,  – дейди  Фаровон маҳалла фуқаролар йиғини раиси Топволди Камолов. – Ҳукуматимизнинг эътибори, туман ҳокимлигининг кўмаги билан маҳалла идораси учун янги бино қуриб берилганлигидан хурсандмиз. Раис, ўринбосарлари, профилактика инспектори учун алоҳида-алоҳида хоналар мавжуд. Бинода барча шароитлар яратилган.  

Маҳалла кўркига кўрк бўлган икки қаватли янги бинода, шунингдек, савдо дўконлари, маданият бўлими томонидан тўгарак машғулотлари ўтказиладиган зал ташкил этилиб, 30 та янги иш ўрни яратилади. Мазкур хизмат кўрсатиш объектларининг ишга тушиши билан маҳалла аҳолисига қатор қулайликлар яратилади.  

Тадбир иштирокчилари янги бинода яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Туман ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан маҳалла идорасига компьютер жамламаси ҳамда бошқа зарур жиҳозлар топширилди.  

[gallery-3349]

Ф. Убайдуллаев,

З. Умрзоқов (сурат),ЎзА