Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фаровонликка меҳнат орқали эришилади
14:58 / 2025-08-12

Давлатимиз томонидан ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамият ҳаётининг барча соҳаларида иштирок этишлари учун зарур шароитлар яратиш орқали кўплаб оилаларда турмуш даражаси яхшиланмоқда.

Чиноз тумани Расулобод маҳалласида яшовчи Гулчеҳра Маҳмуджонова 2-гуруҳ ногирони. Аммо, у буни янги имкониятларга элтувчи синов сифатида қабул қилди. Маҳалладаги комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходим Гулчеҳра опанинг шароитини ўрганиб, уни “Камбағаллик реестри”га киритди. Шу орқали зарур давлат имтиёзлари ва ёрдам дастурларидан фойдаланиш имконияти яратилди. 

Хусусан, у чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди, тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун замонавий жиҳозланган кўчма дўкон очиб берилди. Хонадонининг газ ва электр энергияси харажатлари учун компенсация ажратилди, янги ногиронлик аравачаси олиб берилди. Моддий ёрдам пули ҳам берилиб, ҳомийлар кўмагида озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва бошқа зарур буюмлар етказилди. 

– Авваллари турли муаммолар туфайли рўзғорни юритиш жуда қийин бўларди, – дейди Гулчеҳра Маҳмуджонова. Кўп нарсага имконим бўлмай, баъзида эртанги кун ҳақида ўйлаб хавотирга тушардим. Комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходим Сурайё Ҳасанова келиб, муаммоларимни тинглади, ҳужжатларни расмийлаштиришга ёрдам берди. Савдо дўкон очилган кун мен учун қувонарли бўлди. Ўша куни мен ўз ҳаётимда янги саҳифа очилганини ҳис қилдим. Энди ўзим ишлаб, мижозларга хизмат кўрсатяпман, куним ўз меҳнатим эвазига ўтмоқда. 

Унинг орзулари катта. Маҳсулот турларини кўпайтириб, савдо ҳажмини ошириш ниятида. Ҳар куни янги мижозлар келади, булар унга куч беради. Меҳнат қилган одам, албатта, фаровон ҳаётга эришади. 

А.Мусаев,ЎзА.