Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Фаровон оила” тренинги – хотин-қизлар учун янги имкониятлар эшиги
12:12 / 2025-07-23

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Чуст туманининг энг чекка ҳудудларидан бири бўлган Дамобод маҳалласида “Фаровон оила” тренинги бўлиб ўтди. “Камбағалликдан – фаровонлик сари” дастури доирасида ташкил этилган тренингда “Камбағал оилалар реeстри”да турувчи хотин-қизлар иштирок этди.  

Машғулотлар “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг малакали психологлари томонидан олиб борилди.  

[gallery-24423]

Тренинг давомида шахслараро муносабатларни йўлга қўйиш, ижтимоий мослашувчанликни ошириш, стресс, депрессия, ўзига паст баҳо бериш ҳолатларини енгиш, шунингдек, оилада ўзаро ёрдам, оила даромадини ошириш, ички ресурсларини юзага чиқариш бўйича амалий машғулотлар ташкил этилди.  

- Оиламнинг моддий барқарорлиги учун мен ҳам ўз ҳиссамни қўшишни истайман, - дейди иштирокчи Оқила Эргашева. - Доим тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни ўйлардиму, ҳеч журъат қилолмагандим. Ушбу тренингда иштирок этиш давомида ўз-ўзимга ишончим ортди, олдимга аниқ мақсадларни қўя бошладим. Айниқса, оила ва фарзанд тарбиясида ўрганишим керак бўлган масалалар кўп экан. Айнан бизнинг қишлоғимизга келиб, мотивация ва билим беришганидан хурсандман.  

Бу каби тренинглар вилоятнинг барча туманларида ўтказилмоқда.  

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА