2026 йил — Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили
Нукус шаҳридаги Навқанбоғ маҳалласида ҳудуд инфратузилмаси ва аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, фуқаролар бандлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда ҳудудда 1012 хонадон мавжуд бўлиб, уларда жами 4 минг 774 нафар аҳоли истиқомат қилмоқда. Маҳаллага бир неча йилдан буён раислик қилиб келаётган Замира Айтбоева аҳоли ташвиши ва қувончи билан яшаб, эл фаровонлигини таъминлаш йўлида олдига қўйган мақсадларига эришиб келмоқда.
[gallery-26997]
Маҳалла раисининг аҳоли билан биргаликдаги тинимсиз ҳаракатлари эвазига ҳудуд “Ташаббусли бюджет” танловида бир неча бор ғолиб бўлди. Маҳалладан ўтувчи темирйўл устидан автомобиллар ўтиш йўли қурилиши, “Дўстлик” каналидан аҳоли томорқа ерларини суғориш учун оқава сув тармоғи тортилиши, шунингдек, “Менинг боғим” лойиҳаси доирасида 250 миллион сўмлик янги боғ барпо этиш ишлари бажарилди. Бундан ташқари, маҳалла ҳудудида янги тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, янги иш ўринларини яратиш, ишсиз ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунарга йўналтириш, кам таъминланган оилаларга ижтимоий ва амалий ёрдам кўрсатишда ҳам яхши натижаларга эришилди.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/92H44_kB9VU" title="2026 yil — Mahallani rivojlantirish vajamiyatni yuksaltirish yili" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe> Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат, видео), ЎзА