Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фармонда белгиланган тартиб ва талаблар шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб олиш учун хизмат қилади
10:17 / 2021-03-24

Тошкент шаҳар ҳокимлигида 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросининг самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони мазмун-моҳиятини тушунтириш, ижро интизомини мустаҳкамлаш масалалари юзасидан ўқув-амалий семинари ўтказилди.

Тошкент шаҳар ва туманлар ҳокимлари ўринбосарлари, бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда уларнинг ижро интизомига масъул ўринбосарлари, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари ва бошқалар иштирок этган семинарда фармондан кўзланган асосий мақсад ва вазифалар, унинг аҳамияти ва долзарблиги ҳақида сўз юритилди.

Ушбу фармон ва Ҳукумат фармойишида белгиланган тартиб ва талаблар шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб олиш, уларни амалга ошириш борасида белгиланган кўрсаткичларга эришиш учун пойдевор бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.

Семинарда фармон билан янги жорий этилган тизим доирасида қонунчилик ҳужжатлари ижросини ташкил этишда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, «Ijro.gov.uz» идоралараро ягона электрон тизимидаги техник имкониятларни амалиётда қўллаш билан боғлиқ масалалар батафсил ёритиб берилди.

Семинарда «Ijro.gov.uz» тизимига ҳозирда амалда қўлланилиб келинаётган бошқа электрон тизимлар (масалан, germes) ҳам интеграция қилиниши режалаштирилаяптими? «Ijro.gov.uz» тизимига киритилган маълумотлар Адлия вазирлиги томонидан ўрганилганда, бундай ўрганиш муддати ҳужжатни ижро қилишнинг умумий муддатига қўшиладими ёки йўқми? каби саволларга Ишчи гуруҳи аъзолари батафсил жавоб берди.