Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фармон Тошев: "Уч соат ўйлаб, уч минутда ёзаман"
09:20 / 2022-06-06

Бирор-бир юмуш билан Самарқанд вилоятига йўли тушган ёки навқирон шаҳарга саёҳат уюштирган аксарият ижодкорлар бу ерлик машҳур журналист Фармон Тошевнинг мазмунли суҳбатидан баҳраманд бўлмай қайтмайди.

Ҳа, устоз билан суҳбатлашсангиз, ўзбек матбуотининг ана шундай фидойилари борлигидан фахрланасиз.  Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети Сиртқи бўлим 4-курс талабалари бўлим бошлиғи Нуриддин Жабиев ҳамроҳлигида Самарқанд вилоятига ижодий сафар уюштирди. 

Даставвал журналистлар Самарқанд вилояти ҳокимлигининг “Зарафшон” газетаси таҳририяти ҳамда газетанинг музийи фаолияти билан танишдилар. Газета муҳаррири Ф.Тошев талабаларни газета фаолияти, ижордкорлар учун яратилган шароитлар, таҳририят томонидан уларни қўллаб-қувватлаш борасидаги жараёнлар билан таништирди. Шунингдек, газетанинг музейи меҳмонларда жуда катта таассурот қолдирди. Республикамизда ягона бўлган газета музейидан тарихий экспонатлар ўрин олган. 

– Ҳозирги ёш журналистлар уч минут ўйлайди-да, уч соат мақола ёзади. Мен уч соат ўйлайман-да, уч минутда мақола ёзаман. Ана ўшанда мақола салмоқли ва ўқимишли бўлади. Журналист мақола ёзаётганда албатта, сўз ўйинидан маҳорат билан фойдаланиши керак. Шундагина мақола ўқувчини ўқишга чорлайди, – деди давра суҳбатида Ф.Тошев. 

Шунингдек, талабалар вилоят телерадикомпаниясида бўлиб, у ерда олиб борилаётган ислоҳотлар, дастурлар кетма-кетлиги, давлат тадбирлари ва маънавий-маърифий дастурларда телевидение орқали қайноқ жараёнларни фуқароларга етказишда жонли эфирга чиқишдаги жараёнлар билан танишди. Телевидение директори Мирзо Ихтиёров бошчилигидаги ижодкорлар талабалар билан дилдан суҳбат қуриб, ўқиш жараёнида журналистиканинг ҳар бир сир-синоатини пухта ўрганишга даъват этдилар. 

ЎзЖОКУ талабаларининг навбатдаги манзили университетга бириктирилган Самарқанд техника ва муҳандислик коммуникация техникуми бўлди. Техникум жамоаси билан бўлган мулоқотда келгусида мазкур техникумда медиа журналистика, фото журналистика, радио журналистика каби йўналишларни очиш ва бу йўналишларни тамомлаган ўқувчиларни ЎзЖОКУга йўналтириш бўйича фикр алмашилди. 
ЎзЖОКУ раҳбарияти, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Самарқанд вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган ижодий сафар иштирокчилари албатта, вилоятнинг тарихий жойлари – кўҳна Регистон, Биринчи Президентимиз ва Амир Темур мақбараларида ҳам бўлди.

Шоҳсултон Тўхтаматов, 
ЎзЖОКУ талабаси