Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фармон моҳиятини фермер ва кластерларга етказиш бўйича вазифалар белгиланди
16:29 / 2023-12-14

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Унда бир қатор вазифалар ўз аксини топган. ЎзЛиДеП фракциясининг бугун бўлиб ўтган йиғилишида дастлаб давлатимиз раҳбарининг мазкур фармонида белгилаб берилган устувор вазифаларга тўхталиб ўтилди.

Таъкидланганидек, пахта хомашёсини етиштириш ва молиялаштиришнинг янги тизими жорий қилинади. Ушбу масала юзасидан шу йилнинг 12 декабрь куни Президентимиз ҳузурида пахта хомашёсини етиштириш тизимини такомиллаштириш чоралари юзасидан йиғилишда ҳам муҳокама қилинган эди. Эндиликда 2024 йил ҳосилидан бошлаб пахта хомашёсини етиштирувчилар ва пахта-тўқимачилик кластерлари ўртасида муносабатлар янги тартибда ташкил этилади.  

игит экилишидан аввал фермер хўжаликлари ва вилоят ичидаги кластер ўртасида тупроқ ҳосилдорлиги доирасида фьючерс шартномалари Товар-хом ашё биржасининг “пахта хомашёси секцияси”да ҳар бир ҳудуд учун ўтказиладиган савдолар орқали тузилади. Бунда фермер ўзи етиштирадиган пахтанинг миқдорини биржага жойлаштиради ҳамда баландроқ нарх таклиф этган вилоят ичидаги кластер ушбу фермер билан фьючерс шартномасини тузади. Бошланғич нарх Нью-Йорк биржасидаги пахта толасининг охирги 12 ойдаги ўртача нархи асосида белгиланади.  

Фьючерс шартномасидан ортиқча етиштирилган пахта хомашёси ёки ундан олинадиган бирламчи ва иккиламчи маҳсулотларни фермер хўжаликлари тўғридан-тўғри фьючерс шартномаси тузган кластерга ёки биржа орқали исталган субъектга сотади.  

Шунингдек, 2024 йил ҳосилидан бошлаб фермерлар ва кластерларга пахта хомашёсини етиштириш ва якуний ҳисоб-китоблар учун Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан кредитлар ажратишнинг янги тизими жорий этилади. Ажратилган кредит маблағлари ҳисобидан агротехник тадбирлар доирасида товарлар, ишлар ва хизматлар, шу жумладан моддий ресурслар етказиб берувчилар фермер хўжаликлари ва кластерлар томонидан ихтиёрий танланади.  

Йиғилишда фракция аъзолари мазкур фармонда белгиланган вазифаларнинг аҳамияти ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирар экан, партия электорати бўлган фермерлар ва кластерларга қулайлик яратилишини қайд этдилар. Шундан келиб чиқиб, фармон мазмун-моҳиятини электорат вакилларига етказиш, жойларда тарғиботини олиб бориш борасида вазифалар белгилаб олинди.  

Шунингдек, йиғилишда бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА