Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фармон ижроси амалда
10:32 / 2025-09-30

ФОТОРЕПОРТАЖ

Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йил 24 майдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида Бухоро туманининг Сўфикоргар маҳалласида “Ҳуқуқий маҳалла” лойиҳаси амалиёти жорий этилган. 

Шунингдек, “Adliya mahalla”, “Online mahalla” платформалари орқали ҳудудлардаги фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар ҳал этилишида ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. 

Жумладан, ўтган даврда “Adliya mahalla” платформаси орқали 1883 та ҳуқуқий муаммолар аниқланиб, шундан 1248 таси ижобий ҳал этилган бўлса, “Online mahalla” платформаси орқали маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари томонидан 1987 та ҳуқуқий муаммо кўриб чиқилиб, 1225 таси ижобий ҳал этилган. “Ҳуқуқий маҳалла” лойиҳаси бўйича 1178 та хонадонда уйма-уй юриш орқали 972 та ҳуқуқий муаммо аниқланиб, 875 тасига ижобий ечим топилган. 

[gallery-25526]

Маҳаллада “Адлия бурчаги” ҳам  ташкил этилган. Шунингдек, “Маҳалла ҳуқуқшуноси” лойиҳаси доирасида маҳалла раисларининг ҳуқуқий билимини ошириш, маҳалла раислари ва хотин-қизлар фаолларини оилавий масалалар бўйича медиаторликка ўқитиш йўлга қўйилган. 

Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА