Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фармназорат: коррупцияга қарши бошқарув тизими халқаро стандарти – ISO 37001 жорий этилади
17:42 / 2026-02-10

Сўнгги йилларда давлат бошқаруви тизимида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, коррупциявий омилларни бартараф этиш масаласи устувор йўналишлардан бири сифатида белгиланмоқда. Давлатимиз раҳбари парламент ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида коррупцияни давлат тараққиётига тўсқинлик қиладиган, жамиятда ишонч муҳитини заифлаштирадиган энг жиддий таҳдид сифатида баҳолаб, ушбу иллатга қарши курашиш бўйича 2026 йилда “фавқулодда ҳолат” эълон қилиниши таъкидлангани бу борадаги сиёсий ироданинг қатъийлигини яна бир бор намоён этди.

Мазкур устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида “Коррупцияга қарши бошқарув тизими халқаро стандарти — ISO 37001” талабларини жорий этиш бўйича амалий ишлар бошланди.  

Марказ матбуот хизмати хабарида қайд этилишича, ушбу стандарт ташкилот фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган замонавий бошқарув механизмларини жорий этишни назарда тутади.

ISO 37001 талаблари доирасида Марказда манфаатлар тўқнашувини бошқариш, ички назорат ва аудит тизимларини кучайтириш каби йўналишлар қамраб олинади. Бу эса қарор қабул қилиш жараёнларини ҳужжатлаштириш ва уларнинг шаффофлигини таъминлаш орқали субъектив омиллар таъсирини камайтиришга хизмат қилади.

Айниқса, фармацевтика соҳасига хос жараёнларда – дори воситаларини экспертиза қилиш, давлат рўйхатидан ўтказиш, сертификатлаш, лаборатория синовлари ҳамда харид ва таъминот занжири босқичларида коррупциявий хавфларнинг олдини олиш муҳим аҳамият касб этади. ISO 37001 стандартни жорий этиш ушбу йўналишларда аниқ тартиб-қоидаларни белгилаб, институционал назорат механизмларини янада мустаҳкамлайди.

Шу билан бирга, стандарт жорий этилиши ходимлар ўртасида замонавий корпоратив ва этик маданиятни шакллантиришга хизмат қилади. Махсус ўқув машғулотлари, ички меъёрий ҳужжатлар ҳамда жавобгарлик механизмларининг аниқ белгиланиши коррупцияга нисбатан “нол муроса” тамойилини амалий фаолиятга жорий этишга қаратилган.

Моҳигул Қосимова, ЎзА