Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фармацевтика соҳасидаги муаммолар, истиқболли режалар муҳокама қилинди
17:25 / 2019-11-15

Анжуман иши секцияларга бўлинган ҳолда олиб борилди.


Тошкент фармацевтика институтида “Фармацевтика соҳасининг бугунги ҳолати: муаммолар ва истиқболлар” мавзуида республика илмий-амалий анжумани ўтказилмоқда. Унда мамлакатимиз ҳамда Корея, Хитой, Германия, Россия, Украина, Ҳиндистон, Миср Араб Республикаси, Қозоғистон, Қирғизистондан келган олимлар, фармацевтика соҳаси ходимлари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев, Тошкент фармацевтика институти ректори Иброҳим Алимжонов, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Наркотиклар назорати қўмитаси раиси Исматжон Азизов мамлакатимизда фармацевтика соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар аҳоли саломатлигини асрашда муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлади.

– Тиббиётнинг ажралмас қисми саналган фармацевтика соҳаси ривожи инсон саломатлигини асрашга ва касалликларни даволашга, қолаверса бартараф этишга хизмат қилади, – дейди Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ахборот таҳлил бўлими бошлиғи Муҳаббат Ибрагимова. – Мазкур анжуманда ушбу соҳанинг бугунги ҳолати таҳлил қилинар экан, ҳали олдинда қилинажак ишлар жуда кўп эканлиги ойдинлашади. Халқаро олимларнинг бу борада билдираётган фикр-мулоҳазалари, илмий изланишлари натижалари мамлакатимиз фармацевтикаси ривожига хизмат қилади.

Анжуман иши секцияларга бўлинган ҳолда олиб борилди.

Икки кун давом этадиган анжуман доирасида Россиянинг Фармацевтика назорат қўмитаси ва мамлакатимиздаги фармацевтика ишлаб чиқариш корхоналари ва фармацевтика соҳасига доир бўлган мутасадди ташкилотлар ўртасида муҳим масалалар юзасидан келишувлар амалга оширилиши кутилмоқда.