Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фармагентлик Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига ўтказилади
12:45 / 2023-09-07

Президентнинг "Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига мувофиқ, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасига мустақил юридик шахс мақоми ҳамда ўз фаолиятини молиялаштиришнинг амалдаги манбалари ва тартибини сақлаб қолган ҳолда ўтказилади.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги фармацевтика саноати барқарор ривожланиши учун жавобгарликни тўлиқ зиммасига олади.

Шунингдек, фармонда 2024 йил 1 январдан Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ҳам Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасига ўтказилиши белгиланган.

 

М.Турдалиева,ЎзА