Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фармацевтика: жорий йилнинг биринчи чорагида 1 триллион 157 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган
14:09 / 2024-04-13

АОКАда ўтказилган брифингда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан 2024 йилнинг январь-март ойларида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Таъкидланишича, фармацевтика корхоналари томонидан жорий йилнинг биринчи чораги давомида 1 трлн, 157 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган ҳамда 37 млн. долларлик маҳсулотлар экспорт қилинган. Инвестиция дастурига киритилган 17 та лойиҳа доирасида 25 млн. доллар инвестиция маблағлари ўзлаштирилган.

Умумий қиймати 6,5 млн. долларлик 2 та лойиҳанинг ишга туширилиши натижасида 250 нафар янги иш ўрини яратилган.

– Янги инвестиция лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш мақсадида ўтган давр давомида Хитой, Россия, Тожикистон, Эрон ва Туркияга хизмат сафарлари ташкил этилиб, жами 59 та компания билан музокаралар ўтказилди, – деди Агентлик ахборот хизмати раҳбари Севара Тўлаганова. – Музокаралар натижасида Хитой билан тиббий буюм ва жиҳозлар ҳамда тиббий ускуналарни ишлаб чиқарувчи хорижий компаниялар иштирокида 41 млн. долларлик лойиҳалар Ўзбекистонда амалга оширилишига келишилди. Шунингдек, Маҳаллий ишлаб чиқарувчи «AZIYA IMMUNOPREPARAT» корхонаси томонидан 10 млн. долларлик маҳсулотларини Хитойга экспорт қилиш бўйича шартнома имзоланди. Тожикистон билан қиймати 5 млн. долларлик 2 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилишига келишилди. Трансфер технологияси асосида Эрон компаниялари билан Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича келишув имзоланди. Ўзбекистонда биотехнология тизимини яратиш ва ривожлантириш мақсадида Теҳрон тиббиёт фанлари университети билан PhD йўналишидаги мутахассисларни тайёрлаш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Шунингдек, «Tashkent Pharma Park» фармацевтика кластери саноат зонасида Туркия компанияси билан қиймати 50 млн. доллардан ортиқ бўлган инвестиция лойиҳасини амалга оширишга келишилди. Туркия компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда ISO: 13485 халқаро стандартлари бўйича сертификатлаштириш органини яратиш бўйича келишувларга эришилди.

Қайд этилишича, «Tashkent Pharma Park» фармацевтика кластери саноат зонасида амалга оширилаётган 427 млн. долларлик 10 та лойиҳа иштирокчиларига аъзолик гувоҳномалари топширилди. Жорий йилда 65 млн. долларлик 2 та лойиҳани ишга тушириш режалаштирилган.

Кластер ҳудудида қиймати 59 млн. долларлик 3 та янги лойиҳани амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди. 

Бундан ташқари, брифингда таълим йўналишида олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳам маълумот бериб ўтилди. 

– Республикада мавжуд 10 мингдан ортиқ дорихоналарда GPP стандартини, 500 дан ортиқ дистрибютор ташкилотларда GDP стандартини жорий этиш учун кадрлар захирасини мустаҳкамлаш мақсадида 36 соатлик малака ошириш курслари бепул ташкил қилиниб, 70 нафар мутахассис ўқитилди. 

Видеоконференц алоқа орқали дорихона субъектлари билан доимий мулоқот йўлга қўйилди. GPP талабларини жорий этиш ишларини жадаллаштириш бўйича тушунтириш ва қўлланмалар берилди. Агентлигимиз ташаббуси билан хорижда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талаба-мутахассислар билан алоқалар йўлга қўйилди. 6 та мутахассис PhD йўналишида жаҳон топ 100 талик университетлари рўйхатига кирган Европа ҳамда АҚШ университетларида ўқиш имкониятига эга бўлди. Фармацевтика соҳасидаги илмий-тадқиқот институтларидан 6 нафар илмий ходим Францияда малака ошириш имкониятини қўлга киритди. Соҳада фаолият олиб борувчи 20 нафар ходим Россиянинг «Озон» фармацевтика компаниясида малака оширишга ҳужжат топширди, – деди С.Тўлаганова.

Шунингдек, «Зарур амалиётлар» (GxP) йўналишида корхоналарда (стандартларни жорий этиш учун) 300 га яқин инспекциялар амалга оширилди. Бунинг натижасида GMP сертификатига эга корхоналар сони 42 тага, GDP сертификатига эга дистрибютор корхоналар сони 177 тага, GPP сертификатига эга дорихоналар сони 2 тага етди. 

Моҳигул Қосимова, ЎзА