Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фармацевтика техника университети битирувчилари Британия университетлари дипломларига эга бўлади
17:18 / 2022-08-04

"Tashkent Pharma Park" ҳудудида жойлашган Фармацевтика техника университетига қабул бошланди.

Бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Фармацевтика техник университети янги ташкил этилган университет бўлиб, Британиянинг етакчи академик стандартларига мувофиқ фармация, табиий фанлар, косметика фанлари, технология ва саноат менежменти бўйича бакалавриат ва магистратура дастурларини таклиф этади.

Таъкидлаш лозимки, Фармацевтика техника университети битирувчилари Британия университетлари дипломларига эга бўлишади.

Ҳозирда университет 3 турдаги умумтаълим курсларни таклиф қилади:

➖ Фармацевтика фанлари умумтаълим курси

➖ Биологик фанлар умумтаълим курси

➖ Табиий фанлар умумтаълим курси

Номзодлар ўрта таълим мактаб шаҳодатномаси, лицей ҳамда коллеж дипломларига эга бўлишлари ҳамда инглиз тили бўйича мустаҳкам кўникмага эга бўлиши, шунингдек, энг камида 5.5 IELTS сертификатига эга бўлишлари талаб этилади.

Ўқиш тўлиқ инглиз тилида бўлиб, Британия стандартларига мувофиқ олиб борилади. Умумтаълим курсларида ўқиш 2023 йил январь ойидан бошланади.

Талабалар қабули расман очиқ деб эълон қилинган. 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА