Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги огоҳлантиради
15:14 / 2022-01-12

“NEO-FARM” масъулияти чекланган жамияти томонидан назорат органига дорихоналарда қалбакилаштирилган "Ревартон" дори воситаси реализация қилинаётганлиги тўғрисидаги маълумот келиб тушган. Ушбу ҳолат дорихона томонидан тақдим этилган фиксал ва товар чекларида ўз тасдиғини топган.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги дорихонага нисбатан белгиланган тартибда таъсир чораси қўлланилаётганлигини дорихоналар ва жамоатчилик эътиборига етказиб, ушбу дори воситаси муомаласига чек қўйиш мақсадида барчани огоҳликка чақиради.

Қалбакилаштирилган дори воситаларини ва тиббий буюмларни сақлаш ва (ёки) реализация қилиш лицензиянинг бекор қилинишига олиб келадиган лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузилиши ҳисобланади ҳамда ушбу қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйганлик учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жиноий жавобгарлик чоралари белгиланган.

 

ЎзА