Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фармацевтика соҳасида Туркия компаниялари билан ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда
16:12 / 2024-03-18

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори А.Азизов Туркия Республикасида бўлиб, ҳамкорликка доир қатор келишувларга эришди.

Хусусан, сертификатлаштириш фаолияти доирасида консалтинг хизматларини тақдим этувчи «Universal Certification" компаниясининг бош ижрочи директори Усмон Чамчи билан учрашди. Учрашув давомида мазкур компания билан Ўзбекистон Республикасида ISO:13485 халқаро стандартлари бўйича сертификатлаштириш органини яратиш тўғрисида мулоқотлар ўтказилди. Томонлар ҳамкорликда чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишга келишиб олди. 

Шунингдек, Агентлик директори «ARIS» ва «Bilim Ilaç» ишлаб чиқариш корхоналарида ҳам бўлди. Ишлаб чиқаришнинг тўлиқ цикли билан танишиб, автоматлаштириш тизимлари ва ишлаб чиқариш механизмлари ҳақида батафсил маълумотга эга бўлди. «ARIS» ва «Bilim Ilaç» компаниялари Ўзбекистон бозори тадқиқотларига қизиқиш билдириб, келгусидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди. 

М.Қосимова, ЎзА