Ўзбекистон Республикаси Президенти “Фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” фармонга имзо чекди.
Унга мувофиқ, 2024 йил 1 июлдан бошлаб:
а) дори воситалари ва тиббий буюмларни тайёрловчи, улгуржи ҳамда чакана реализация қилувчи ташкилотлар аҳолини сифати, хавфсизлиги ва самарадорлиги кафолатланган дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш учун масъул бўлган ташкилот сифатида эътироф этилади ҳамда уларга нисбатан давлат назоратини амалга оширишнинг алоҳида қоидалари белгиланади;
б) дори воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ потенциал хавф- хатарларни тезкор аниқлаш ва уларга жавоб беришга қаратилган, халқаро стандартлар талаблари асосида қуйидагиларни назарда тутувчи фармакологик назорат тизими ташкил этилади:
"Зарур фармакологик назорат амалиёти - GVP" стандартини жорий этиш;
Соғлиқни сақлаш сақлаш вазирлигида тиббиёт тизимининг барча бўғинларидан дори воситаларининг ножўя таъсирлари тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ҳамда таҳлил қилиш имконини берувчи электрон ахборот тизимини яратиш;
в) дори воситаларини тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат этишда уларнинг хавфсизлигини назорат қилиш тизими жорий этилади. Бунда, Соғлиғни сақлаш вазирлиги томонидан фармакологик назорат таҳлили натижалари асосида инсон саломатлигига зарар етказиш хавфи юқори бўлган моддалар рўйхати шакллантирилади.
1. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги "Зарур амалиётлар маркази" давлат унитар корхонасини давлат муассасаси шаклида қайта ташкил этилади.
2. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш ва аҳолини сифатли дори воситалари билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.
Уннга мувофиқ:
а) 2024 йил 1 июлдан бошлаб:
дори воситалари ва тиббий буюмларни тайёрловчи, улгуржи ҳамда чакана реализация қилувчи ташкилотларда уларга берилган лицензия талабларига риоя этилишини бир йилда кўпи билан бир маротаба ваколатли органни хабардор этиш орқали назорат қилиш тартиби жорий этилади (жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига асосан амалга ошириладиган назораттадбирлари бундан мустасно);
дори воситалари ва биологик фаол қўшимчаларни телерадиоканаллар орқали реклама қилиш учун ишлаб чиқилган контент Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган хулоса асосида эфирга узатилади;
янги ташкил этиладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар сақланадиган божхона омборлари ва эркин омборлар мажбурий равишда "Зарур сақлаш амалиёти - GSP" талабларига мувофиқташкил этилади;
б) 2026 йил 1 январдан бошлаб "Зарур сақлаш амалиёти - GSP" талабларига мувофиқлик бўйича сертификата эга бўлмаган божхона омборлари ва эркин омборларда дори воситаларини сақлаш тақиқланади;
в) фармацевтика фаолиятини лицензиялаш жараёнлари зарур амалиётлар (GxP) талабларига мувофиқлиги бўйича ўтказиладиган фармацевтик инспекциялар билан мувофиқлаштирилган ҳолда ташкил этилади.
ЎзА