Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фармацевтика маҳсулотларининг сифат стандартлари, хавфсизлиги ва самарадорлиги йўлида ҳамкорлик
13:40 / 2024-09-21

Юртимизда фармацевтика маҳсулотларини тартибга солиш соҳасида олиб борилаётган ҳамкорликлар амалий натижаларини бериб келмоқда.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ва Польша Республикаси тиббий буюмлар, ва биоцид маҳсулотларини рўйхатга олиш бошқармаси Президенти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда ҳар икки томоннинг фармацевтика соҳасини тартибга солувчи органлари ҳамда соҳа бошқарув тизими муҳокама қилинди. Жумладан, учрашувда фармацевтика маҳсулотларининг сифат стандартлари, хавфсизлиги ва самарадорлигини ўз ичига олган асосий жиҳатларга эътибор қаратилди, дейилади Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги маълумотида.

Учрашув якунида томонлар икки томонлама ҳамкорлик ва тартибга солувчи органлар ўртасида маълумот алмашиш зарурлиги тўғрисида келишувга эришдилар. Бу нафақат ўзаро тушуниш даражасини оширишга, балки ҳар икки мамлакат бозорларида тартибга солиш сифатини яхшилашга имкон беради.

Абдулазиз РУСТАМОВ, ЎзА