Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фармацевтика маҳсулотларининг постмаркетинг назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
12:56 / 2024-10-07

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Фармацевтика маҳсулотларининг постмаркетинг назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, 2025 йил 1 январдан бошлаб фармацевтика маҳсулотларининг постмаркетинг назорати амалиётга жорий этилади. 

Мазкур қарор билан Фармацевтика маҳсулотларининг постмаркетинг назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

Низомда: 

корхоналар томонидан фармацевтика маҳсулотларини муомалага чиқариш тартиби;

постмаркетинг назоратини амалга оширувчи ваколатли орган ва ишчи органни белгилаш; 

постмаркетинг назоратини амалга ошириш тартиби ва муддатлари; 

постмаркетинг назоратини амалга оширишнинг молиявий таъминоти белгилаб берилган.

ЎзА