Шу йил 12 май куни Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ва Америка Қўшма Штатлари Фармакопея Конвенцияси Бош ижрочи директори Рональд Пьервинченцилар томонидан “Қўшма Штатлар Фармакопеяси – Миллий формулярини қабул қилиш ҳуқуқларини тақдим этиш” тўғрисидаги келишув имзоланган эди.
Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси бош муҳаррири Ҳабибулла Жалилов бошчилигидаги бир гуруҳ Марказ масъул ҳодимларидан иборат делегация мазкур келишув ижроси доирасида АҚШда хизмат сафарида бўлиб турибди.
Дастлаб вакилларимиз АҚШ Фармакопея Конвенцияси бош вице-президенти ва халқаро ҳамкорлик менежери билан учрашиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясини ишлаб чиқишда ҳамкорлик тўғрисидаги келишувнинг аҳамияти ва уни USP билан уйғунлаштириш масалалари юзасидан ўзаро фикр алмашди.
Шунингдек, делегациямиз USPнинг Дори воситаларини физик-кимёвий ва фармацевтик-технологик тадқиқотлар усуллари лабораторияси фаолияти билан яқиндан танишди.
Бу ҳақда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати хабар берди.
ЎзА