Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фармацевтика корхонасининг илк навбати ишга тушди
08:49 / 2025-12-31

Байрамлар тинч ва фаровон юртга ярашади. Янги Ўзбекистон ислоҳотларига монанд ривож топиб бораётган Наманган вилоятида Янги йил муносабати билан бир қатор инфратузилма объектлари фойдаланишга топширилди.

Жумладан, вилоятда фармацевтика саноатини ривожлантиришга қаратилган яна бир истиқболли лойиҳа – Янги Наманган туманида дори воситаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Nano pharmaceutical” корхонаси лойиҳасининг биринчи босқичи ишга туширилди. 

Шу муносабат билан ўтказилган тантанали очилиш маросимида қатнашган Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов йиғилганларни кириб келаётган 2026 йил билан табриклаб, аҳоли саломатлигини таъминлаш, соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга давлат сиёсати даражасида устувор аҳамият қаратилаётганлигини таъкидлади.

[gallery-26969]

Умумий қиймати 20 миллион долларга тенг ушбу йирик лойиҳа доирасида 10 миллион доллардан зиёд хорижий инвестиция ўзлаштирилиб, халқаро стандартларга жавоб берадиган замонавий фармацевтика корхонаси барпо этилди. Натижада 300 та янги иш ўрни яратилди.

“Шуҳрат” медали соҳиби Насимжон Азизов раҳбарлик қилаётган мазкур корхонада йилига 63 миллион дона, 40 турдаги, қиймати 12 миллион долларлик тайёр тиббий дори-дармон воситалари ишлаб чиқарилиши режалаштирилган бўлиб, шундан 6 миллион долларлик маҳсулот экспортга йўналтирилади.

Бугунги кунда Наманган вилоятида 811 та тиббиёт муассасаси фаолият юритиб, шундан 242 таси давлат, 569 таси хусусий сектор ҳиссасига тўғри келади. Бу соғлиқни сақлаш соҳасида давлат ва хусусий сектор ҳамкорлиги изчил йўлга қўйилганидан далолатдир.

Оқилхон Дадабоев, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА.