Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фармацевтика Фарғона иқтисодиётининг муҳим тармоғига айланмоқда
15:15 / 2023-12-06

Фарғона вилояти Тошлоқ тумани “Келажак” кичик саноат зонасида “Zamin Aziya Farm” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилган инвестицион лойиҳа натижасида барпо этилган инфузион эритмалар ишлаб чиқариш корхонаси тантанали иш бошлади.

Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Йиллик 8 миллион флакон инфузион эритмалар ишлаб чиқариш қувватига эга корхонанинг лойиҳа қиймати 43,6 миллиард сўмни ташкил этиб, лойиҳа ташаббускори Ҳабибулло Неъматжоновнинг ўз маблағлари ҳамда “Ҳамкорбанк”нинг 2,4 миллион доллар кредити ҳисобига ташкил этилди. 100 га яқин янги иш ўрни яратилган корхонада Хитойдан келтирилган замонавий ускуналар ўрнатилган.  

Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил 28 ноябрь куни ўтказилган фармацевтика саноатида ишлаб чиқаришни янада қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган йиғилишда маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантиришга алоҳида урғу берилганди. Иш бошлаган корхона хориждан импорт қилинадиган дориларни Фарғона вилоятида ишлаб чиқариш орқали маҳаллийлаштиришда муҳим ўрин тутади.

М.Сулаймонов,  

ЎзА мухбири