Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонанинг "учар отлар"и Хитойда
03:48 / 2025-06-24

Хитойдаги Шинжон қадимий экологик боғи Yema Group томонидан қурилган. Компания эгаси Чен Чжифен дастлаб даромадларининг бир қисмини кўнгил очар ишга – отхона ташкил этиб наслли йўрғаларни тўплашга сарфлади.

Бунда қадимги Даван – ҳозирги Фарғона водийсидан эрамиздан аввалги биринчи асрда келтирилган “учар отлар” ҳамда Ахалтекин наслли от зотлари жамланди ва экологик парк пайдо бўлди.  

Парк атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, маданий кўргазмалар, илмий таълим ва туризм тажрибасини бирлаштиради. У 13 гектар майдонни эгаллайди. Шинжоннинг ноёб географик муҳити ва тарихий меросидан фойдаланган ҳолда Ипак йўлининг табиий мўъжизалари ва маданий меросини намойиш этади. Уни “Ипак йўлининг тирик музейи” деб  ҳам атайдилар. Боғ маданий туризмнинг миллий, илмий-амалий ҳамда ШҲТнинг маданият соҳасидаги кўргазмали базаси ҳисобланади. Парк ҳар йили миллионлаб сайёҳларни қабул қилади.

Боғда тошга айланган қадимий дарахт қолдиқларининг улкан тўплами мавжуд бўлиб, мингга яқин намуналар ажойиб ўрмонни ташкил қилади. Энг узун парча 40 метрдан ошади ва у тахминан 150-300 миллион йил олдин пайдо бўлган, деб хулоса берган олимлар.

Бу ерда 4 та улкан ипподром, от ўргатиш майдончалари ва ҳатто пойга отлари учун сузиш ҳавзалари ҳам мавжуд. Бу ташриф буюрувчиларга ушбу ажойиб отларни яқиндан кузатиш ва от спорти анъаналарини ҳис қилиш имконини беради. Ҳозир бу ерда 18 турдаги машҳур отлар тарбияланмоқда.  

Шинжон қадимий экологик боғи нафақат сайёҳлик маскани, балки илмий тадқиқот ва таълим учун муҳим базадир. Қадимий геологик ёдгорликлар, ноёб ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда Ипак йўлининг маданий меросини намойиш этиш орқали табиатшунослик билимларини оммалаштиради ва Шинжоннинг ранг-баранг маданиятини намойиш этади. У тарих ва замонавийликни, табиат ва инсониятни боғловчи ўзига хос кўприк бўлиб хизмат қилади.

Чен Чжифеннинг фикрича, отлар нафақат маданият рамзи, балки Марказий Осиё, Евроосиё ва дунё халқларини боғловчи кўприк ҳамдир. У от халқаро алоқаларни ривожлантиради ва бу савдо, ҳамкорлик ва одамлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга ёрдам беради, деб ҳисоблайди.  

Муҳаммаджон Обидов, ЎзА