Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонанинг сайёҳлик салоҳияти
10:42 / 2023-08-15

ФОТОРЕПОРТАЖ

Туризм тобора ривожланаётган Фарғона вилоятида 305 та жойлаштириш воситаси, хусусан, 43 та меҳмонхона, 234 та оилавий меҳмон уйи, 28 та хостел мавжуд. Маҳаллий ва хорижий сайёҳларга хизмат кўрсатувчи 85 та туристик фирма фаолият кўрсатмоқда.

Мавжуд 376 та маданий мерос объектининг 50 га яқини туризм маршрутлари рўйхатига киритилган.  

[gallery-13118]

Биргина жорий йилнинг ўзида вилоятга 1 миллион 660 минг ички ҳамда 421 минг нафар хорижий сайёҳни жалб этиш режа-жадвали ишлаб чиқилган ва тасдиқланган. Сайёҳлар ташрифи доирасида экспорт ҳажмини 125 миллион долларга етказиш белгиланган.  

Фарғона шаҳрида бир неча йиллардан буён бўш турган беш қаватли бинода меҳмонхона фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида умумий қиймати 15 миллиард 300 миллион сўм бўлган бизнес-лойиҳа ишлаб чиқилди. Меҳмонхона жиҳозлари учун "Ўзмиллийбанк" томонидан 2 миллиард сўм миқдорида кредит ажратилди.  

— Ҳозирда 100 ўринли меҳмонхонада конференция зали, чўмилиш ҳавзаси, ресторан каби ўнгга яқин хизматлар йўлга қўйилиб, 35 та доимий иш ўрни яратилишига эришилди, - дейди “Fergana delexe” меҳмонхонаси иш бошқарувчиси Элдорбек Шаропов. — Яқин истиқболда банк билан ҳамкорликда 20 миллиард сўмлик лойиҳа доирасида қўшимча туризм хизматларини йўлга қўйиш режалаштирилган. Айни жараёнда 2,4,7 кунлик туризм маршрутлари ишлаб чиқилиб, балиқ ови, табиатга саёҳат, умуман олганда, агро ва экотуризм хизматлари кўламини кенгайтириш кўзда тутилган.  

 

Муқимжон ҚОДИРОВсурат),ЎзА