English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонанинг энг намунали маҳалла раислари
13:36 / 2024-03-07

Фарғонада “Энг намунали маҳалла раиси” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда ҳудудий босқичларда ғолиб бўлган 19 нафар маҳалла фуқаролар йиғини раиси учта шарт бўйича беллашди.

Юртимизда маҳалла мақомини юксалтириш, маҳалла раиси мавқеи ва нуфузини ошириш, барча соҳа вакилларининг “хонадонбай” ва “маҳаллабай” тизими асосида ишлаши бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бирига айланди. Айниқса, “маҳалла еттилиги”нинг ташкил этилиши катта имкониятларни яратмоқда.  

Фарғона вилоятидаги 1 минг 62 та маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам кўплаб ибратли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ташаббускор, фидойи маҳалла раислари  маҳаллани ҳамжиҳатлик, тарбия масканига айлантириш борасида эзгу ишларга бош бўлмоқда. “Энг намунали маҳалла раиси” танловида бу яна бир бор намоён бўлди.  

Маҳалла раисларининг илғор тажрибаларини оммалаштириш, тизим ходимларининг фаолият самарадорлигини ошириш ҳамда намунали маҳаллалар доирасини кенгайтириш, ўз фаолиятида сезиларли ютуқларга эришаётган маҳалла раислари фаолиятини рағбатлантиришни ўз олдига мақсад қилган танлов жараёнида қуйи босқичда 650 дан ортиқ маҳалла тизими ходими иштирок эди.

Танлов якунига кўра, 1-ўринни Тошлоқ тумани “Қамчипуруш” маҳалла фуқаролар йиғини  раиси Давронбек Абдуллаев эгаллади ва мамлакат босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Ғолиблар совғалар ва пул мукофотлари билан тақдирланди.

М.Сулаймонов, ЎзА мухбири