Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонанинг беш ҳудудида “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази бинолари фойдаланишга топширилди
12:13 / 2023-12-30

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон, Бағдод, Риштон, Қўштепа туманлари ва Марғилон шаҳрида "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази бинолари фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкилланган тантанали тадбирларда сўз олганлар Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан сўнгги йилларда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатиш кўлами ва турларини кенгайтириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилаётганини эътироф этдилар.

Мукаммал таъмирланиб, янгиланган ва замонавий жиҳозланган биноларда фуқаролар ҳамда ходимлар учун барча қулайликлар яратилган.

Мазкур биноларда ижтимоий хизмат ва ёрдамларнинг 49 тури, жумладан, ногиронликни белгилаш, протез-ортопедия воситалари билан таъминлаш, санаторийларга юбориш, психологик ёрдам ва ижтимоий нафақа тайинлаш бўйича хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилади.

Таъкидлаш лозимки, ҳозирга қадар вилоятнинг олти ҳудудида "Инсон" марказлари иш бошлаган ва яна бешта туманда янгиланган бинолар фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

 

М.Сулаймонов, ЎзА