Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғоналик ёшларга спорт анжомлари топширилди
17:14 / 2026-01-07

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан Фарғона вилоятининг 1017 та маҳалласидаги ёшлар етакчиларига спорт жиҳозлари тақдим этилди.

Мазкур спорт жиҳозларини тақдим этиш маросими Фарғона шаҳридаги "Само" спорт мажмуасида бўлиб ўтди.

Жорий йилги "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида ўтказиладиган спорт мусобақалари олдидан маҳалла ёшлари учун мўлжалланган спорт анжомларини топшириш тадбирларида иштирок этган мутасаддилар, хусусан, Фарғона вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Нодирбек Ҳакимов бу йилги “Беш ташаббус олимпиадаси" спорт мавсумида ҳақиқий иқтидор эгалари маҳаллаларда кашф этилишига ишонч билдирди.

Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Бобур Мўминов ҳамда бошқалар, спортчилар, жамоатчилик вакиллари мамлакатимизда маҳоратли ёш спортчиларни танлаш, саралаш, спорт турларига йўналтиришда “Беш ташаббус олимпиадаси” ўйинларининг нечоғли аҳамиятга эга эканлигини, мазкур анжомлар ёш спортчиларни янги ғалабаларга руҳлантиришини билдиришди.

Т. Рўзиев, ЎзА